"Навбаҳор" клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис Rusfootball.info нашрига берган интервьюсида пандемия шароитида мавсумни қайта бошлаш ҳақида ўз фикрини билдирди.
— Икки ойдан бери Ўзбекистонда карантиндамисиз?
— Ҳа, албатта. Мен ҳеч қаерга учиб кетганим йўқ. Легионерлар ҳам учиб кета олишмади. Ҳозир машғулот жараёнини бошлаш учун расмий рухсатни кутяпмиз. Назаримда, июнь ойи ўрталарида чемпионатни бошлашимиз мумкин. Бу ерда касалланган сони камаймоқда. Аста-секин барчаси изга тушмоқда. Дўконлар, бозорлар очилмоқда. Шунинг учун футбол ҳам қайтишига умид қилишимиз мумкин. Албатта, ўйинлар томошабинларсиз ўтади.
— Россия чемпионати 21 июнь куни бошланади. Табиийки, ўйинлар бўш стадионларда ўтади. Бундай ҳолатда ўйнаш қанчалик хавфли? Ҳар ҳолда футбол — контактли ўйин тури.
— Агар жамоа карантинда бўлса, клуб базасида яшаётган бўлсанг, ҳеч қаерга чиқмаётган бўлсанг, қандай қилиб касаллик тарқалиши мумкин? Жамоа икки ҳафталик карантинда ўтирса ва ҳеч қандай касаллик аниқланмаган бўлса, мавсумни қайта бошлаш мумкин. Нима муаммо? Чемпионатни албатта охирига етказиб қўйиш керак.