"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб ҳисоблашини айтиб ўтди.
"Мен ўзимдан яхшироқ ўйинчини кўрмаяпман. Мен қилган ишни бошқалар бажара олмайди. Мендан кўра мукаммалроқ футболчи йўқ. Мен футбол тарихидаги энг яхши ўйинчиман — яхши паллада ҳам, ёмон вазиятда ҳам", — деди португалиялик футболчи Goal.com нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Роналду фаолияти давомида 5 марта (2008, 2013, 2014, 2016, 2017) "Олтин тўп" соҳибига айланган.