Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Жасур Жалолиддинов «Бонавенто»га ўтадими? (интервью)

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси футболчиси ва ўзбек футболининг эртаси деб таъриф берилаётган Жасур Жалолиддинов билан интервью уюштирдик. Ушбу суҳбатимиз орқали карантиндаги ҳаёти, “Бонавенто” билан амалга ошиши мумкин бўлган трансфери ҳақидаги саволларга жавоб олишга муваффақ бўлдик.

 

— Карантинда нималар билан бандсиз?

Тўғриси, вақтимнинг катта қисмини оилам даврасида ўтказяпман. Бундан ташқари, анчадан бери амалга оширишга вақт топа олмаган машғулотларим билан бандман.

Спорт формангизни ушлаб туриш қийинчлик туғдирмаяптими?

Катта қийинчилик туғдирмаяпти. Афсуски, ҳозирда кичик жароҳатим бор. Шу сабабли машғулотлар ўтказмаяпман.

Сизнинг Италияга “кўчиб ўтишингиз” борасидаги миш-мишлар қанчалар ўзини оқлади?

“Бонавенто” клуби билан доимий алоқадамиз. Клуб скаути билан шахсан ўзим яқиндан таниш бўлиб кетдим. Бу ҳеч қандай миш-миш эмас, ҳаммаси аниқ фактларга асосланган маълумот эди. Барчасини ўзим кўзим билан кўриб ҳам келдим.

— Эндиликда бу клуб билан шартнома имзолш имкони борми? Ёки ўзингиз Тошкентда қолишни авзал кўряпсизми?

Имконият 100 фоиз сақланиб турибди. Биласизми, коронавирус сабабли юзага келган муаммо менинг трансферимга ҳам таъсир ўтказмоқда. Афсуски, янги мавсумда бу трансфер амалга ошиш эҳтимоли жуда кам. Айни дамда, “Бонавенто” жуда қийин аҳволда қолган. “Б Серия” давом эттирилиши номаълум. Қўшимчасига, клубга “А Серия”га йўлланма ҳам берилмаслиги мумкин. Боз устига, клуб футболчилари ҳали-ҳамон машғулотлар ўтказмаяпти. Бундай оғир вазиятда уларни менинг трансферимдан муҳимроқ ишлари бор.

Ўзбекистонни тарк этиш мақсадингиз жиддийми?

Албатта, шу сабабли бирорта ўзбек клубига ўтиш ниятим йўқ. Айни дамда инглиз тилини ўрганиш билан бандман. Тил профессионал футболчи учун асқотади.

Бирмунча вақт олдин Абрамов клуб футболчилари бир неча ойдан бери маош олмаяпти деган эди. Шу вазиятга ойдинлик кирита оласизми?

Тўғриси, моашларимиз борасида муаммолар мавжуд эди. Вадим Абрамов айтган ҳамма сўзлари тўғри, бироқ энди клуб вазиятни анча яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Сизни “Пахтакор”га ўтишингиз ҳақида инсайдерларимиз маълум қилмоқда. Бу маълумот қанчалар тўғри?

Очиғи, мен билан ҳеч ким бу борада алоқага чиққани йўқ. Чиққан тақдирида ҳам “Пахтакор”га ўтмайман. Сабаби, ўзбек клубларида тўп суриш ниятида эмасман.

Жасур Жалолиддинов 5 йилдан сўнг ўзини қайси клубда кўрмоқда?

(кулади) Бир нима дейиш жуда мушкул. Бундай саволларга жавоб бера олмайман. Шундай бўлсада, кўнглимга тугиб қўйган мақсадларим, орзуларим бор. Ўшаларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламан. Агар амалга ошира олсам, 5 йилдан сўнг барчаси ўзгача кўринишда бўлади.

Вадим Абрамов футболчиларини масофадан қандай бошқармоқда?

Очиғи, Абрамов барча футболчилар билан алоқани ушлаб турибди. Нафақат Абрамов, балки бутун бошли мураббийлар штаби бизнинг кун тартибимизни назорат қилмоқда.

Айни дамдаги ўзбек футболидаги энг кучли футболчи?

Бу сўзсиз Элдор Шомуродов.

Айни дамдаги ўзбек футболидаги энг кучли мураббий?

Бугунги кунда юртимизда тактик кучли мураббийлар кўп. Шунга қарамай, мен Вадим Абрамовни эътироф этаман. У нафақат кучли тактик, балки ажойиб мотиватор ҳам саналади. У инсон бўлмаганида, катта футболга бу қадар тез мослашиб кетмаган бўлар эдим.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev blogidan olindi.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:39, 29.05.2020.
Ўқилди: 7588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.