Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Карантинда «қовун туширганлар»

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz пандемия чоғида ўз-ўзини яккаламаган ва бу сири фош бўлган футболчилар билан қисқача таништириб ўтади.

Коранавириссабабли дунё футболи бир неча ой муддат танаффусга чиққанидан хабарингиз бор. Иш шу қадар жиддийлашдики, ҳатто футболчиларнинг машғулотлари ҳам бекор қилинди. Кўчалардан қатновлар тўхтатилди. Барча-барчадан уйда қолиш талаб этилди. Кўплаб футболчилар жорий этилган тартиб-қоидага риоя этишди. Шунга қарамай, карантин қоидаларига зид ишларни амалга оширишганлар ҳам йўқ эмас.

Жек Грилиш

“Астон Вилла” сардори карантин чоғида ижтимоий тармоқларда барчани уйда қолишга чорлаганлар сафида эди. Турли расмлар ва челленжларда фаол иштирок этган футболчи барчанинг кўз олдида намунали фуқоро образини гавдалантира олди, бироқ…

Барча обуначиларини уйда қолишга чақирган видеороликни ўз Инстаграм саҳифасига жойлаштирган футболчи кечга яқин машинасида автоҳалокатга учрайди. Дарров камера объективларига у ва унинг пачоқ бўлган машинаси тушади. Оқибатда, Грилиш ўз обуначилари кўз ўнгида иккиюзламачига айланди, қўйди. Орадан 3 кун ўтиб у оммавий тарзда узр сўради, ҳатто клуб унга жарима ҳам солди. Футболчи тўлаган жарима пуллари коранавирусга қарши кураш фондига ўтказиб юборилди.

Кайл Уокер

Англиялик яна бир “шарманда” бўлган футболчи. Уокер ҳам Грилиш сингари ижтимоий тармоқларда барча-барчани уйда қолишини сўраган ва тунда ўз уйида базм уюштирганлардан. Футболчи аввалига узр сўраб вазиятни юмшатган бўлса, орадан бир неча кун ўтиб ўз оила аъзоларини кўриб келиш мақсадида кўчага чиққани маълум бўлди. Британия нашрлари футболчини қилган иши учун қаттиқ танқид остига олди. Уокер яна кечирим сўради, клуб уни жаримига тортишдан бошқа чора топа олмади. “ТheSun” нашри Уокерни карантин чоғида ўзини энг ёмон тутган спортчи деб расман эълон қилгани етмаганидек, “шаҳарликлар”дан уни жамоадан кетказиб юборишни ҳам талаб қилди. Ҳозирча, клуб вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай, футболчи шунча йил давомида йиғган обрўсини бир неча ҳафтада йўққа чиқаргани жуда ачинарли холат.

Лука Йович

Катта футбол ареналарини забт этиш учун Мадридга кўчиб келган серб анча ноқулай аҳволга тушиб қолди. Коронавируснинг биринчи тўлқини Испанияни танг аҳволга солиб қўйган бир пайтда, Йович севгилиси (София Милишович)билан учрашиш мақсадида Белградга учиб кетади. Қўшимчасига, уни ўша куни тунда Белграддаги ресторанлардан бирида кўришади. ОАВ уни бу иши учун танқид қилганида, футболчи карантин қоидалари ва дунёда бўлаётган ишлардан хабари йўқлигини айтиб ўзини кулгуга қўйди. Орадан бир кун ўтиб, Сербия президенти уни қамаб қўйиш билан қўрқитган бўлса, футболчининг отаси ўғли жазога лойиқлигини барчага маъмул қилди. Умуман олганда, карантин пайтида Йович амалга оширган ишлар, унинг энди бошланаётган фаолиятига кескин таъсир ўтказиши ҳеч гап эмас.

“Арсенал” футболчилари

Футболчилар томонидан карантин қоидаларини бузиш борасида “Арсенал” жамоаси барчага “ўрнак” бўлди десак, адашмаган бўламиз. Таниқли “TheSun” нашри Микел Артетада коронавирус аниқлангани боис, клуб футболчиларини кузатишни бошлаган кўринади. Акс ҳолда, ушбу нашр мухбирлари бир йўла 3 та футболчининг қоида бузганини қаердан аниқлаган бўлар эди? Ўзининг қизиқувчанлиги билан бошқалардан ажралиб турувчи инглиз журналистлари НиколяПепе ва Давид Луиснинг Лондондаги боғларнинг бирида сайр қилиб юришганини суратга олишади. Орадан икки кун ўтиб, клубнинг янги футболчиси Пепе ўз уйи ёнидаги стадионда дўстлари билан тўп тепаётгани тасмага олингач, “TheSun” Британия нашрлари ичида биринчилардан бўлиб карантин қоидаларини бузган футболчилар ҳақида маълумот беришни бошлаб юборади. Эътиборлиси шундаки, ушбу материаллар омма юзини кўргач, “кононирлар” раҳбарлари “TheSun” нашрига миннатдорчилик билдиради ва футболчилар билан суҳбат ўтказишга ваъда беради.

Маркос Рохо

Трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлса-да, бугунги кунда “Эстудиантес” шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик футболчи ҳам очиқчасига “қовун туширди”. Карантин сабабли футболчилардан уйда ўтириш талаб этилган бир вақтда, қаҳрамонимиз дўстлари билан қарта ўйнаш мақсадида бир жойга тўпланади. Ичкилик ва тамаки воситаларини истеъмол қилинади. Энг кулгулиси шундаки, бу дақиқаларни Рохонинг акаси суратга олади ва ўз ижтимоий тармоғида эълон қилади. Орадан 40 дақиқа ўтиб сурат ўчириб ташланганига қарамай, бу суратлар бутун футбол оламига тарқалиб кетади. Бежизга: “Интернет ҳеч нарсани унутмайди”, дейилмайди ахир. Кўп ўтмай “қизил иблислар” раҳбарияти футболчи Англия бўлмасада, профессионалликка риоя қилиши шартлигини эслатиб қўнғироқ қилади. Яхшиямки, Рохо бу ишларини “туманли албион”да амалга оширмади, акс ҳолда вазият янада чуқурлашиб кетиши мумкин эди.

Шунингдек, Мойзе Кин (“Эвертон”), Амин Арит (“Шальке 04”), Мейсон Маунт (“Челси”), Деклан Райс (“Вест Хэм”), Жозе Моуриньо ва Танги Ндомбеле(“Тоттенхэм) ҳам карантин қоидаларини риоя қилмасликда айбландилар.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:21, 29.05.2020.
Ўқилди: 6840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.