«Ливерпуль» клуби режага кўра шу кунларда янги техник ҳомий — "Nike" билан шартнома имзолаши кутилаётган эди. Аммо юзага келган вазият туфайли мерсисайдликлар амалдаги ҳомий "New Balance" билан шартномани яна 2 ойга узайтиришга қарор қилишди. АҚШ компания билан келишув шу йилнинг 31 майигача тузилган эди.
"Nike" билан келишув эса 1 август санасидан кучга киради. Шартнома доирасида компания "Ливерпуль"га бир мавсумда 75 млн фунт тўлаб беради. Бу клуб тарихидаги энг йирик шартнома бўлади.