Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Энди Коул: «Яна бир йил яшасам армоним йўқ эди...»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Энди Коул 2017 йилда буйрак кўчириб ўтказиш операциясини бошдан ўтказган. Ҳозирда у ўзини қандай ҳис қилаётганини айтиб ўтди.

«Ҳаддан ташқари узоқ келажакка назар ташламайман. Ҳаттоки, эртага нима бўлишини билмайман. Яқинда жуда қийин кунларимдан бирини бошдан кечирдим. Ёнимда қизим бор эди ва у менга далда берди: «Дада, сиз узоқ умр кўрасиз». Мен буни унутмайман, чунки мен унга: «Агар 50 ёшгача яшасам, армоним йўқ эди», деб айтдим.

50 ёшгача бир йилдан ошиқроқ вақт қолди. Ўша пайтгача яшайманми? Қандай қийинчиликларни бошдан кечирганимни инобатга олганда, бу ёшгача яшасам ўзимни бахтли ҳис қилардим. Бир кун кўзимни очганимда буйракларимнинг ишлашдан тўхтаб қолишидан жуда қўрқаман. Бошқа ҳеч нарса мени қизиқтирмайди. Энг катта қўрқувим шундан иборат», — деди Коул "The Mirror"га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Коул 2021 йилнинг 15 октябрь куни 50 ёшга тўлади. 2017 йилда у буйрак кўчириб ўтказиш операциясини бошдан кечирган. Жияни Александр Палмер Эндига ўз буйрагини берган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:10, 05.06.2020.
Ўқилди: 7831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.