«Бенфика» мухлислари «Тондела» клубига қарши ўйинда қайд этилган дурангни кечиришмади.
Португалияга қайтган футболда кўнгилсиз воқеа рўй берди. «Бенфика» ва «Тондела» жамоалари ўртасидаги учрашув мухлислар бўлиб ўтди. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.
Учрашув якунига етгач, «Бенфика» клуби мухлислари футболчилар ўтирган автобусни стадиондан чиқишини кутиб туришганди. Автобус стадиондан чиқиб келгач, мухлислар кўчада биргаликда автобусга тош билан ҳужум қилишди. Автобуснинг синган ойна парчалари жамоа футболчиси Юлиан Вайглга жароҳат етказди. «Боруссия»нинг собиқ футболчи Вайгл билан биргаликда Андрия Живкович ҳам касалхонага кетди.
Қайд этилган дурангга қарамасдан «Бенфика» пешқадамликни ўз қўлида ушлаб турибди.