Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё футболи ривожи йўлида шериклик руҳини янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

ОФКнинг Жанубий ва Марказий минтақалардаги аъзо ассоциациялари бош котиблари учун ташкил этилган онлайн конференцияси ўз ишини якунлади. Ҳар йили ташкил этиладиган ушбу конференцияда бу йил ОФКнинг минтақавий ассоциациялари раҳбарлари ҳам қатнашди.

Жумладан, мазкур конференцияда Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов ҳам иштирок этди.

Биринчи бор онлайн тарзда ўтказилган йиллик конференцияда Осиё футболи ривожи йўлида ОФКга аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари ўртасидаги шериклик алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек жаҳонда юзага келган вазиятнинг Осиё футболига салбий таъсири ва унинг ижобий ечимлари кенг муҳокама этилди.

Шу билан бирга, қитъа футбол уюшмаси томонидан амалга ошириладиган дастур, лойиҳа ҳамда ташаббуслар бўйича янада тўлиқроқ маълумот берилди. Хусусан, Конфедерациянинг тузилмасига яқинда қўшилган иккита функция – тижорат ва хавфсизлик масалалари ҳақида ҳам керакли маълумотлар алмашилди.

Бундан ташқари, ҳозирги қийин шароитда ҳам спорт ва ахлоқий меъёрларни таъминлаш, келишилган ўйинларга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш зарур эканлигига урғу берилди, шунингдек болалар ва ёшларни ҳимоя қилиш ҳам диққат марказида бўлди.

Конференция Руминия футбол федерацияси президенти (меҳмон спикер) Разван Бурлеанунинг футболни ривожлантиришнинг стратегик ёндашуви тўғрисидаги тақдимоти билан якунланди.

Энди онлайн конференция Шарқий минтақадаги бош котиблар учун 11-июн куни бўлиб ўтса, 25-июн куни Жануби-шарқий зонада ўтказилади. 30-июн куни эса якуний конференция Ғарбий минтақада ташкил этилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:34, 06.06.2020.
Ўқилди: 1937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.