Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Бахтиёр Ашурматов: «Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди»

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уч ойнинг ичида биринчи марта жиддий рақиб билан учрашдик. Шу боис баҳс жуда қизиқарли бўлди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" қарши ҳужумларда  бир қатор имкониятлар юзага келди. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, биринчи бўлимда биз ўзимиз хоҳлаган нарсани ололмадик. “Навбаҳор” ҳам “Насаф” билан бўладиган сафардаги ўйинга тайёргарлик кўраётгани учун асосан қарши ҳужумларга таяниб тўп сурди. Биз ҳам биринчи таймда қарши ҳужум тактикасини танлагандик ва ўз дарвозамизга яқинроқ ўйнашни мақсад қилгандик. Лекин афсуски рақибимиз ҳам меҳмондаги ўйинга тайёргарлик кўраётгани учун орқароққа ўйнашди натижада ўйлаган мақсадимизга эриша олмадик.

Иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ўйнадик ва ғалаба қозондик. Бу ўртоқлик учрашувдаги ғалаба ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. Лекин биз мураббийлар камчиликларга умуман олганда, кўп нарсаларга ойдинлик киритишга муваффақ бўлдик. Кимнинг неча дақиқа ўйнай олиши мумкинлигини борасида саволларга ҳам жавоб топдик. Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди.

Учта ўйиндан бери икки нафар ҳужумчи билан ўйнаётгандик. Райевац охирги машғулотда бироз жароҳат олганди. Шунинг учун Бамба иккинчи ҳужумчи вазифасини бажарди.  Биз унга биринчи бўлимда  юқорироқ ўйнаш лозимлигини таъкидлагандик. Иккинчи бўлимда эса легионеримизга кўпроқ Азим Аҳмедовга қарши ўйнашга ва имконият бўлиши билан ҳужумчиларга ёрдам беришга кўрсатма бергандик. Бу ерда у тезкор ҳужумчимиз Шоҳназар Норбековни тўп билан таъминлаши лозим эди. Бамба иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда яхшироқ ўйнади", — деди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 00:08, 07.06.2020.
Ўқилди: 2966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7046]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3649]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3555]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3020]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2798]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2775]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2773]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2701]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2342]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2023]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.