Кириш Регистрация

Канчелськис: "Айримлар футболчиликни бошқа касбга алмаштиришлари керакдир?"

Баҳо:
+ | -

9  июнь куни бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Турон” (1:0)   жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзинглар кўрдинглар, ушбу ўйинда ҳар икки жамоада иштиёқ кучли бўлди. Мазкур баҳсда асосий таркибнинг 3-4 нафар футболчиси майдонга тушди, холос. Боиси, биз ёшларга имконият беришга ҳаракат қилдик.

Улар мана шундай учрашувларда тажовузкор ўйин кўрсатишлари, ўзлари эмас, жамоа учун ўйнашлари лозим.

Тўғри, 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Аммо жамоа ўйинида муаммолар борлиги билинди.

Ёш футболчиларнинг кўпчилигида иштиёқ кучли. Лекин улардан айримлари  буни майдонда тўлиқ намойиш эта олишди, баъзилари эса йўқ.Айрим йигитлар асосий таркибдан ўрин олиш учун ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш эта олишлари шарт. Балки, улардан айримлари футболчиликни бошқа касбга алмаштиришлари керакдир?

Майли, бу борада чуқур кетмай, ўша футболчиларнинг исм-шарифларини келтирмайман. Бироқ ушбу ўйин улар ва биз учун сабоқ бўлганлигини таъкидлашим лозим.

Канчельскис расми 16

Албатта, футболчилар кўп вақт давомида майдонга тушишмаган,  ўйин амалиёти ва ўзаро ўйин уйғунлиги йўқлиги ҳам мазкур баҳсга ўз таъсирини ўтказди.

Аммо айниқса, ёшлар машғулотларда астойдил тер тўкиб, ўзларининг нималарга қодирликларини шундай назорат-синов ўйинларида намойиш этишлари шарт.

Ушбу баҳсда эса тажрибали футболчиларни захира ўриндиғига олганимиздан сўнг, тўп назоратида муаммолар пайдо бўлишни бошлади.

Аксинча, меҳмонлар тўпни кўпроқ назорат қила бошлашди. Ваҳоланки, биз рақибга бундай имконият бермаслигимиз лозим эди.

Таъкидлайман, мазкур учрашувда майдонда асосан иккинчи таркиб футболчилари ҳаракат қилишди, чунки асосий таркиб аъзолари 3 кун олдин Қўқонда майдонга тушишганди.

Нима бўлгандаям, ушбу ўйинда зафар қучдик ҳамда бу ижобий ҳолат.

Ҳар қандай ғалаба кишига ижобий кайфият бағишлайди. Боиси, ўйин унутилади, натижа эса тарихда қолади. Шунинг учун ушбу ютуқ йигитларнинг кайфиятини кўтарганлиги аниқ ва Қаршига кўтаринки кайфиятда йўл оламиз.

Ҳар бир жамоа, жумладан, “Навбаҳор”да ҳам ғалаба руҳи доимо бўлиши шарт.         

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 02:05, 11.06.2020.
Ўқилди: 6517 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.