Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

«Бавария»: чемпионликка бир қадам қолди

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган баҳсда "Бавария" ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ўйиндаги учала гол ҳам мезбонлар ҳисобига ёзилди. Зиркзее ва Горетцка рақиб дарвозасига тўп киритишган бўлса, Павар автогол муаллифига айланди.

Маълумот учун, мазкур ғалабадан сўнг мюнхэнликлар очколарини 73тага етказиб, 2-ўриндаги "Боруссия Дортмунд"дан 7 очко илгарилаб кетди. Агар, Флик шогирдлари кейинги турда ғалаба қозонса, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритади.

Бундеслига, 31-тур

Бавария – Боруссия М 2:1

Голлар: Зиркзее (26), Горетцка (86) – Павар (37, автогол).

Бавария: Нойер, Алаба, Боатенг, Киммих, Гнабри, Перишич (Мартинес, 88), Кюизанс (Коман, 62), Горетцка, Эрнандес (Дэвис, 62), Зиркзее (Вридт, 77).

Боруссия М: Зоммер, Эльведи (Янчке, 46), Бенсебайни, Лайнер, Гинтер, Нойҳаус, Ҳофманн, Крамер, Ҳеррманн (Вендт, 70), Тюрам (Эмболо 10, Бенеш 83), Штиндль.

Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (45), Лайнер (69).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:43, 13.06.2020.
Ўқилди: 3741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.