Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин "шерлар" устози Шота Арвеладзе қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Ўйин кутганимиздек қийин кечди. Чемпионатнинг тўхтаб қолгани ёмон бўлди. Энди аввалги ҳолатга қайтишимиз лозим. Жуда секин ўйнадик, суръатни оширмадик. Бунга мезбонлар ҳам ўйинни кўп тўхтатиб, сабабчи бўлишди. Мезбонларни олқишлашим мумкин. Карантиндан кейин яхши ҳолатга қайтиб олишга бир неча ўйин керак бўлади. Ҳар икки бўлимда ҳам секин ҳаракат қилдик. Бундан анча тез ўйнай оламиз. Уч вазиятда биз пенальти тепишимиз мумкин эди. Ҳолатни кўриб чиқиб, эътирозимни баён қилишим мумкин", -дейди мураббий.