Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-0 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 1-0 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 0-0 Аталанта

Ла лига. «Реал» ишончли ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг рестартини "Реал" ҳам ғалаба билан бошлади. Мадридликлар "Альфредо ди Стефано" стадионида "Эйбар"ни қабул қилишди.

Зидан шогирдлари биринчи бўлимни жуда зўр ўтказди ва рақиб дарвозасига 3 марта йўл топди. Айниқса, 4-дақиқадаёқ Кроос томонидан урилган гол "Эйбар"нинг очилишига олиб келди. Натижада танаффусга қадар Рамос ва Марсело рақиб дарвозасига йўл топа олишди.

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар бош мураббийи амалга оширган ўзгариш ўз самарасини берди. Баҳснинг 60-дақиқасида 15 метрлардан йўлланган зарба натижасида тўп Бигасга тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

Дарвоқе, Тибо Куртуа ўйин давомида бир нечта сэйвларни амалга оширди, бир марта тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Акс ҳолда "қаймоқранглилар" қийин аҳволга тушиб қолишлари мумкин эди.

Шу тариқа, "Мадрид" Ла лиганинг 28-турини ўз фойдасига ҳал қилиб, "Барса"ни қувишда давом этади.

Испания Ла лигаси, 28-тур
Реал Мадрид – Эйбар 3:1 (3:0)
Голлар: 1:0 – 4 Кроос, 2:0 – 30 Рамос, 3:0 – 37 Марсело, 3:1 – 60 Бигас.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос (Милитао, 61), Марсело, Варан, Карвахаль (Менди, 46), Каземиро, Кроос, Родриго (Бэйл, 61), Модрич (Вальверде, 84), Азар (Винисиус Жуниор, 61), Бензема.
Эйбар – Дмитрович, Оливейра, Рафа Соареш (Бигас, 57), Арбилья (Бургос, 84), Корреа, Экспосито, Альварес, Орельяна (Леон, 57), Де Бласис (Инуи, 78), Кристофоро, Кике Гарсия (Энрик, 57).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (47), Кристофоро (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:27, 15.06.2020.
Ўқилди: 5525 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7748]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [4091]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3730]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3372]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3200]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2916]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2872]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2851]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2411]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2116]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.