Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ёзнинг тафтида «ёнаётган» Суперлига!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасида рестарт футбол мухлисларига қизиқарли ўйинлар, кутилмаган натижалар, чиройли голларни тақдим қилиб бераяпти. 4та тур 14жамоа очко йўқотиши учун етарли бўлди. Барчадан бир бош баланд деб, қаралаётган «Пахтакор» мағлубият аламини тотиб кўрди.

Қаршида эса «Насаф» ва «Навбаҳор» футболчилари ўйинни «ёндиришди». Марказий тўқнашув мақомига мос равишда ўтди. Ҳар икки жамоага чиройли ўйин учун раҳмат.

Бугун ҳам Суперлигада тур ўйинлари давом эттирилади. 3та ўйин бор: «Сурхон» – «Машъал» (18:00, Дунё бўйлаб), «Бухоро» – «Андижон» (18:30, Спорт ТВ) ва «Локомотив»- «Металлург» (19:00, Маҳалла ТВ).

Юқоридаги учта ўйиннинг ҳам ўзига хос томонлари бор. Мен эса сизнинг эътиборингизни «Локомотив»- «Металлург» баҳсига қаратмоқчи эдим. Ушбу ўйин Бекободда бўлиб ўтиши лозим эди. Лекин ПФЛ карантин чекловлари сабаб, учрашувни Тошкентга кўчирди.

- «Локомотив» 3та турда 6 очко жамғариб, жадвалда 6 ўринни банд қилган. 2та ғалаба, 1та мағлубият. «Локомотив» яна 3 очко қўлга киритса, 9 очко билан етакчилар қаторини янада зичлаштиради.

- «Металлург»да 4 очко бор. 1тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият. Бекободликлар ўйинда 3 очко қўлга киритса, 7 очко билан «Локомотив»ни ортда қолдиради ва ўзлари учун янги тарих яратишади. «Металлург» бирор марта «Локомотив»ни сафарда мағлуб қилмаган.

Тайёргарлик

- «Локомотив» жамоаси рестарт олдидан АГМК ва «Сурхон» билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Шуҳрат Маҳаммадиев сафга қайтди. Аммо Олег Зотеев жамоани тарк этди.

- «Металлург» жамоаси Бекободда тайёргарлик олиб борди. Ўртоқлик ўйинлари борасида маълумотлар йўқ. Таркибда ҳам жиддий йўқотишлар йўқ.

Имкониятлар

Таркиб ва мезбонлик фактори сабаб, «Локомотив»нинг имкониятлари юқори, шунингдек, Андрей Фёдоров шогирдлари биринчи рақам бўлиб ўйнашга интилса керак.

«Металлург» иккинчи рақам бўлиб, қарши ҳужумга урғу беришдан тортинмайди. Лекин бекободликларнинг бугунги таркибида Аброр Тошқўзиев, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Дониёр Нарзуллаев каби ёш, тезкор ўйинчилар борки, улар «Металлург» ўйинига анча креативлик бахш этмоқда.

Хуллас, бу ўйинда натижани олдиндан билиб бўлмайди. Икки жамоа ҳам очколар учун борини бериши аниқ. Шу сабаб, кўришга арзийдиган қизиқарли учрашув бизни кутаётгани аниқ. Камина Зуҳриддин Қиличев ушбу баҳсда ишлайман.

Бугун соат 19:00 дан «Маҳалла» ТВда «Локомотив» ва «Металлург» жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилинг.

Киритилди: 18:25, 15.06.2020.
Ўқилди: 1800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.