"Арсенал" ҳимоячиси Давид Луис "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Сити"дан учралган мағлубиятнинг асосий сабабчиси менман. Гап жамоадошларимда ҳам, мураббийда ҳам эмас, улар ҳаммаси фантастик одамлар. Сабабчи менман. Карантин вақтида мен келажагим борасида бир қарорга келишим керак эди. Айбдор эканлигимни яхши тушуниб турибман. Мен буни тузатишга ҳаракат қиламан, сабаби клуб олдида катта қарздорман", -дейди Давид.