Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бугун футбол. “Локомотив” - “Сўғдиёна”

Баҳо:
+ | -

Ўтган турда мағлубиятга учраган “Локомотив” ўз майдонида аввалги тур ғалабага эришган “Сўғдиёна”ни қабул қилади. Турнир жадвалида «Локо» 6 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. “Сўғдиёна” эса 4 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти.

Айтиб ўтганимиздек, карантиндан сўнг дастлабки баҳсда «Локо»нинг омади келмади. Жамоа ўз майдонида “Металлург” билан куч синашиб, кутилмаганда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. “Сўғдиёна” эса аксинча Жиззахда “Пахтакор”ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Бугунги ўйин «Локо» учун уйдаги тўртинчи беллашув бўлади. Аввалги учта баҳсда “темирйўлчилар” икки бор зафар қучиб, бир марта мағлуб бўлишган. “Темирйўлчилар” “Металлург”га имкониятни бой беришдан олдин уйда “Андижон” (2:1) ва “Бухоро” (3:0) устидан ғалаба қозонишди.

Шу пайтгача 4та ўйинда майдонга тушган “Сўғдиёна” ҳисобида фақат битта ғалаба бор. Улуғбек Бақоев шогирдлари бунгача икки бор мағлубиятга учраб, бир марта дуранг ўйнашди. “Сўғдиёна” сафардаги иккита ўйинда ҳам имкониятни бой берган: 1-тур “Машъал”га 0:3 ҳамда 3-тур “Қоʻқон-1912”га 1:2.

Маълумот учун, соат 19:00да бошланадиган ўйинни “Спорт” телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Суперлига 5-тур
“Локомотив” - “Сўғдиёна”
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Иля Илин
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шоҳрух Саид
20-июн. “Локомотив” стадиони. 19:00

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:58, 20.06.2020.
Ўқилди: 2079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.