Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Миржалол Қосимов: «Иккинчи таймда ўйинга тезлик қўшдик»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Суперлиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон"га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин осон бўлмади. "Сурхон" малакали футболчиларга эга яхши шаклланган жамоа. Ўтган турда улар “Машъал”ни ютолмаганлари туфайли ҳам бугун янада кучли иштиёқ билан ўйнашди. Улар бугун ҳимояга эътибор қаратган ҳолда, қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнади. Қолаверса, «Сурхон»да қарши ҳужумда яхши ҳаракатланадиган ҳужумчи - Касьян бор.

Рақиб асосан ҳимояда ўйнагани боис  биринчи бўлимда уларнинг мудофаасидан ўтишга қийналдик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топиб, шиддаткор ўйин таклиф этдик. Шунингдек, ўйинга тезлик, динамика қўшилди. Натижада вазиятлар пайдо бўлди.

Вазиятлардан самарали фойдаланишда камчиликлар бор. Чунки ўйин ритмини ҳис этиш учун футболчиларга вақт керак. Карантин туфайли 3 ой дам олинди. Бу ҳазил эмас. Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа. Қолаверса, икки футболчимизда (Шораҳмедов ва Зонич) жароҳат борлиги туфайли улар бугун ўйинда иштирок этишмади. Таркибда ўзгаришлар бўлди. Энди ротация қилиб турамиз", — деди Қосимов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 05:18, 21.06.2020.
Ўқилди: 1676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.