Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Хайрулла Ҳамидов: "Ливерпуль" қайтмоқда — футбол қайтмоқда"

Баҳо:
+ | -

Таниқли спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов бугун тунда бўлиб ўтадиган "Эвертон" — "Ливерпуль" учрашуви ҳақида фикр билдирди:

"Мерсисайдликлар соғиниб кутган онлар яқинлашмоқда. Бугун “Гудисон парк”да азалий рақиб билан ҳисоб-китоб ўйини. Лекин "Ливерпуль" дербисида шаҳар билан номдош клуб ғалаба қозонган тақдирда ҳам Клопп йигитлари чемпион бўла олишмайди, яна бир тур кутишга тўғри келади. Аслида, ҳозирда ўша ўттиз йил соғинилган ғалабадан кўра уни кутиш, ҳар бир ўйинини кузатиш завқлироқ туюлмоқда.

АПЛнинг ҳар бир ўйини бу мавсум гўё “Ливерпуль” учун хизмат қилаётгандек. Зотан, яқингинада пандемия туфайли ҳаммаси йўқ бўлиши ҳам мумкин эди. Францияга ўхшаб АПЛни тўхтатсинлар эди, орзиқиб кутилган чемпионлик саробга айланарди ё чемпион деб топишса, хейтерларига гап топиларди. Бу вариант барчасини ўз жойига туширди. Жамоа ҳақли равишда чемпион бўлади. Майли, мухлислар билан нишонламасин, майли, футболчиларнинг ўзлари-да шодликларини баҳам кўришмасин, аммо манзил “Ливерпуль”ники. Муҳими шу.

Бугун “Ливерпуль” қайтяпти, демакки, Европа футболини росмана қайтди деб ҳисоблаймиз. Тағин бу рестарт дербидаги ўйин билан, ваҳ-ваҳ! Карло Анчелотти “Наполи”да ушбу клубни тўхтатиб кўрсатган эди, туманли Альбионда йирик ҳисобда енгилди. Аммо ўша учрашувдан сўнг анча сувлар оқди, “Эвертон” сўнгги дақиқагача ўйнашни ўрганди, ҳимояни тартиблаб олди ва Ришарлисон мисолида қаҳрамонлик голларини киритишни бошлади.

Дарвоқе, яқинда бразилиялик ҳужумчи Вирджил ван Дейкни дунёнинг энг зўр ҳимоячиси эмаслигини айтди. “Уни мен алдаб ўтганман, ван Дейкдан яхшироқ ҳимоячилар бор дунёда. Мисол учун Тьяго Сильва, Маркиньос ва Серхио Рамос”, деб айтган Ришарлисон. Клоппга бу интервьюни етказган бўлишса керак.

Кўрамиз, 23:00да Футбол тв телеканалида бошланадиган ўйинни ўтказиб юборманг!

Улар қайтишмоқда!"

Манба: https://t.me/xayrulla_hamidov
Киритилди: 20:11, 21.06.2020.
Ўқилди: 4046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3934]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2064]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1923]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1919]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1705]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1642]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1602]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1581]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1409]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1408]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.