Кириш Регистрация

А серия. «Интер» ўз уйида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 25-тури доирасида «Интер» ўз уйида "Сампдория"ни қабул қилиб, ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлими мезбонлар учун омадли келди. Баҳснинг 12-дақиқасида уюштирилган чиройли комбинацияни Ромелу Лукаку муваффақиятли якунлаган бўлса, 33-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Иккинчи бўлим бошида эса "Сампдория" Торсбюнинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. Меҳмонлар бу ўйинда дурангни ҳам қўлга киритишлари мумкин эди. Аммо 78-дақиқада Никола Мурру жарима майдони ташқарисидан бироз ноаниқ зарба берди.

Мазкур ғалаба эвазига "Интер" ўз очколарини 57тага етказиб олди.

Италия чемпионати, 25-тур
Интер – Сампдория 2:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 10 Лукаку, 2:0 – 33 Мартинес, 2:1 – 52 Торсбю.
Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей, Бастони, Янг (Бираги, 73), Гальярдини, Барелла, Кандрева (Мозес, 73), Эриксен (Валеро, 78), Мартинес (Санчес, 83), Лукаку.
Сампдория – Аудеро, Берешиньски, Мурру, Колли, Йосида, Линетти (Роналду Виейра, 81), Бертолаччи (Аскильдсен, 82), Торсбю, Рамирес (Депаоли, 69), Янкто (Лерис, 69), ла Гумина (Бонаццоли, 76).
Огоҳлантиришлар: Бертолаччи (22), Мартинес (48), Торсбю (64), Валеро (86), Гальярдини (90), Роналду Виейра (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:48, 22.06.2020.
Ўқилди: 3636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик