Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Қўқон-1912» яна йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қўқондаги "Марказий" стадионида Coca-Cola суперлигасининг  6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан мезбонлар фаоллик кўрсатишди. Бироқ илк хавфлини навоийликлар юзага келтиришди. 15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга яқин келишди. Қўқонликлар дарвоза устуни голдан сақлаб қолди.

18-дақиқада Собит Синдаровнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 23-дақиқада Бердиевнинг жарима майдончасига оширилган тўпини рақиблар қайтаришди. 36-дақиқада "Қўқон-1912" томонидан амалга оширилган комбинация Бердиевнинг ноаниқ зарбаси билан тугади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоа бир қатор вазиятларга эга бўлишларига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари шиддатли тарзда бошлашганига қарамай, 47-дақиқада уларнинг дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келганди. Ботир Эргашев ажойиб ҳаракати "Қўқон-1912"ни голдан сақлаб қолди. 50-дақиқада эса ҳисоб очилди. Ажойиб комбинация, кетма-кет зарбалар ва Райевац учинчи зарбада рақиб посбонини ожиз қолдирди.

68-дақиқада рақибларимиз жарима майдончаси ичида Шоҳназар Норбековга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга оширди. 80-дақиқада меҳмонларда яхши имконият вужудга келганди. Ботирали Эргашев ўзини кўрсатди.  

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Суҳроб Бердиев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб ҳисобни йириклаштирди. Шу тариқа, "Қўқон-1912" навбатдаги ғалабани қўлга киритишди.

Coca Cola суперлигаси, 6-тур
"Қўқон-1912" - "Сурхон" – 3:0 (0:0)
Голлар: Филип Райевац (51), Мурод Холмуҳаммедов (70 пен), Суҳроб Бердиев (90+4).
“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 4. Собит Синдаров (14. Авазхон Маматхўжаев – 87), 7. Шоҳназар Норбеков (19. Ҳамидилло Абдуҳамидов-79), 9.Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев (91. Якуба Бамба – 87), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (20. Иқболжон Маликжонов – 69), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
"Сурхон": 1. Асилбек Аманов, 2. Абдуқаххор Хожиакбаров, 5. Владимир Бубанья, 7. Ҳусниддин Ғофуров (21. Аъзамжон Алиев – 66), 10. Шавкат Саломов (17. Сардор Сулаймонов – 82), 11. Александр Касьян (38. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов -82), 19. Нуриддин Ҳасанов (8. Шерзод Каримов – 66), 20. Ҳусниддин Ғофуров, 32. Жахонгир Мехмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Асрор Ғофуров.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Алишер Тўхтасинов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Лазиз Қўчқаров.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:54, 25.06.2020.
Ўқилди: 3691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2214]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2184]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2065]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1890]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1787]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1726]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1622]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1610]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1599]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик