Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Клопп “Ливерпуль” мухлисларига нома йўллади

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина “Ливерпуль” жамоаси узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди. Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп эса жуда таъсирли видео мурожаат билан чиқди ва клуб мухлисларини чемпионлик билан табриклади. Клуб расмий сайти эса, олдиндан тайёрлаб қўйилган видероликни ва Юргеннинг сўзларини ўз расмий сайтига жойлаштирди.Stadion.uz ушбу клуб мухлисларини ғолиблик билан табриклайди ва немис мураббийининг чемпионликдан сўнг билдирган фикрлари билан ўртоқлашади.

Бу клуб мен учун жуда кўп нарсани англатади. Бизнинг вазифамиз клуб учун ҳам жуда кўп нарсани англатишдан иборат деб ҳисоблайман. Бу чемпионлик мухлисларимиз учун руҳан далда бўлиши лозим. Шунингдек бу шунчаки чемпионлик эмас, бу энергетика! Бу ҳис-ҳаяжон вулқони! Айнан шу ҳислар билангина мухлислар ҳаёт.

Сиз бошқа бирор жойда “You’ll Never Walk Alone?” сингари мадҳияни тинглаганмисиз? Бу сайёрамиздаги энг ёқимли ва энг таъсирли қўшиқ. Бу қўшиқни барча тинглайди, у барчага ёқади ва уни ҳамма ҳис этади. Бу қўшиқ янграр экан, энг қийин паллада ҳам ёлғиз эмаслигини чуқур ҳис этасан. Барчаси мени қувонтирмоқда.

Биз “Ливерпуль”миз! Бу жуда кўп нарсани англатади! Биз инсонларга қувонч улашмоғимиз лозим. Айнан биз футболга бўлган чанқоқлик ва максимал даражадаги куч билан тўп тепишни амалда кўрсатишимиз лозим. Тез орада биз яна бирга бўламиз. Бу биз учун ўзгача дақиқалар бўлади. Ҳозирча, бутун дунёга қарата Биз – “Ливерпул”миз! Биз Англия чемпионимиз деб қоламан!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:54, 26.06.2020.
Ўқилди: 7805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.