Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Хайрула Ҳамидов мақоласи: «Оловли Ливерпуль»

Баҳо:
+ | -

Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоасини мундиалга олиб чиққанида деярли ўттиз йиллик танаффус ҳақида гап кетганди. Африкалик иқтидор “Ливерпуль” клубида ҳам шундай тақдир эгасига айланди. Унинг юлдузли даврида “қизиллар” АПЛ ғолиби бўлишмоқда.

Юрген Клопп жамоани чемпион қилаётан илк немис мураббийи. Инглизлар эплолмаган иш эди бу.

“Челси”...

Чемпионлик буюртмасини қабул қилишга ҳақли клуб “Ливерпуль”дан қолиб кетган қарзини тўлади. Ошиғи билан ҳатто. Маур Жеррардга қўшилиб йиқилган “Ливерпуль” клуби устидан ўтиб кетганди ва чемпионлик “МанСити”га насиб этгани ёдимизда. Энди унутамиз, бўлди!

Йиллар ўтиб лондонликлар шу ишни Гвардиола йигитларига нисбатан ҳам қўллашди.  Аламли томони, “Сити” “Ливерпуль”ни чемпион бўлишини биларди, аммо “Этиҳад”даги ўйинга ЧЕМПИОН мақомида келишини истамаган эди. Наилож, чемпионлик йўлакчасига тараддуд кўради жаноб Пеп.

Қатор рекордлар...

Иккинчи ўрин билан ўртадаги фарқ мавсум тугашига 7 тур қолганида 23 очко! Бунақасини бошқа клуб етти ухлаб-да тушида кўра олмайди.

Романтик клуб АПЛдаги илк, Англиядаги 19-чемпионлигини шу тарзда -  кўп ҳодисаларга бой ҳолда қўлга киритмоқда. Фактлар одамни чарчатиб ташлагули даражада сероб. Муҳими чемпионлиги.

Ҳозирда ҳаво иссиқлиги боис, футболчилар бўлим ўртасида сув ичиб, бироз тин олишяпти. “Ливерпуль” клубининг оламшумул муваффақиятини қабул қилишга тайёр бўлмаган дунё озгина тин олди – пандемияда гўё томонлар “сув ичиб олишди”.

Бирдан бунча воқеани ақлимизга сиғдиришимиз учун қулай фурсат берилгандек. Ёки “Ливерпуль” учун қўшимча романтик туйғулар туҳфасидир бу, ким билади, дейсиз. Ахир, ғолибликни мухлислар қаршисида нишонламаслик ҳисси ҳам борку бу ерда...

Жамоа мухлисларини табриклаймиз!

Тарихда буткул ўзгача ҳолатлар-ла эсланадиган 2020 йили бошқа жамоа ғолиб бўлиши ростанам воқеликка тушмас экан..

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 05:12, 26.06.2020.
Ўқилди: 4587 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик