Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Қаҳрамон Асланов мақоласи: «Ливерпуль» ва Хендерсон ҳақида

Баҳо:
+ | -

Февраль ойида Гари Линекер бир фикрни илгари сурганди: «Жароҳат Хендерсоннинг «йил ўйинчиси» бўлиши учун яхши имконият яратиб беради».

Қизиғ-а, одатда тескариси бўлиши керак эмасмиди? Йўқ, Хендерсон каби футболчилар учун бу таъриф мос келади.

Февраль ойида «Ливерпуль» сардори Жордан Хендерсон жароҳат олди. Мағлубиятсиз серия билан одимлаётган «қизиллар» дарҳол «Уотфорд»га ютқазишди. Кейин Англия кубоги баҳсида «Челси»га имкониятни бор беришди.

Линекернинг бояги гапи ўшанда айтилган ва статистикачилар дарров вазиятни ўрганишди - «Ливерпуль» Хендерсон билан таркибда 34 ўйиндан 6 тасини ютқазган, Хендерсонсиз эса, 13 ўйиндан 5 та. Фарқ икки баробардан кўп.

Борлиги билинмайди, йўқлиги билинади, деб мана шундай футболчиларни назарда тутишади, менимча.

Умуман олганда, ўртамиёна, иқтидори ҳаминқадар бўлган ёш футболчининг (ҳатто Фергюсон уни ғалати югурар экан, деган) дунёнинг энг яхши жамоаси сардори бўлишида улкан меҳнат ва тартиб ётибди, десак хато бўлмайди.

«Сандерленд»даги жамоадоши Даррен Бентнинг айтишича, бир марта Хендерсоннинг юраги тез уриб, машғулотдан кўтариб олиб чиқишган. Мураббий сал секинроқ ҳаракат қилишни, акс ҳолда, инфаркт бўлиш ҳеч гап эмаслигини айтиб, огоҳлантирган.

Ким нима деса десин, бугунги «Ливерпуль» аввалгиларга ўхшамайди. Айниқса, АПЛ даги мавсумда. Бугунги «Ливерпуль» характерини тентак Клопп ҳам, виқорли Ван Дейк ҳам, томошабоп Салоҳ ҳам очиб бермайди.

Бугунги «Ливерпуль» Хендерсон каби меҳнаткаш, интизомли ва курашувчан.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 16:01, 26.06.2020.
Ўқилди: 3663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.