Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

"Coca Cola" Суперлигасининг 6-тур доирасида "Андижон" Жиззахда "Сўғдиёна" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувга икки жамоа икки хил кайфиятда ташриф буюрганди. Чемпионат рестаридан кейин ўтказилган икки турда майдон эгалари "Пахтакор"ни Жиззахда, "Локомотив"ни эса Тошкентда енган бўлса, "Андижон" сафарда "Бухоро" билан дуранг ўйнаб, ўз майдонида кутилмаганда "Металлург" жамоасига имкониятни бой бериб қўйганди.

Учрашувда Улуғбек Бақоев учта ҳужумчини майдонга туширишга қарор қилган бўлса, "Андижон" жамоаси 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилишни бошлади.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам голлар уриш учун имконият бўлди. Лекин, гоҳида ҳимоячилар ва дарвозабонлар аниқ ҳаракат қилишган бўлса, гоҳида ҳужумчиларга аниқлик етишмади. Шу тариқа биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни ҳам жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлади. "Сўғдиёна" ўз майдонида ўйнаётгани учун эътиборни ҳужумга қаратган бўлса, "Андижон" ўз бахтини қарши ҳужумда излашга қарор қилди.

Учрашувнинг 63-дақиқасида Элёр Ориповнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини икки бўйдор ҳимоячиларимиз қуршовида турган, унчалик баланд бўйга эга бўлмаган Шоҳруз Норхонов тўпга боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни очди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланиб бораётган паллада "Андижон" жамоаси сардор Фарҳод Бекмуратов олисдан рақиб дарвозасига зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!

Шу тариқа учрашувда бошқа гол киритилмади. Икки турдан бери ғалаба қозониб келаётган "Сўғдиёна" омадли юришини ўз майдонида тўхтатган бўлса, "Андижон" сафарда бир очкони қўлга киритди.

Coca Cola Суперлига. 6-тур
СЎҒДИЁНА – АНДИЖОН 1:1
Голлар: Шоҳруз Норхонов 63, - 1:0 (Элёр Орифов) - Фарҳод Бекмуратов 90+1
"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов (18.Шавкат Муллажонов, 73), 7.Санжар Рашидов (8.Жамшид Болтабоев, 58), 10.Шоҳруз Норхонов (Аюбхон Нўъмонов), 11.Жасур Ҳасанов, 12.Санъат Шихов, 17.Иван Нагаев (20.Баҳодир Насимов, 58), 80.Эливелто Рибейро (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 58), 93.Марко Колакович.
"Андижон": 71.Исломбек Абдуллаев, 4.Фарҳод Мираҳматов, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 9.Эммануэль Аривчукву, 14.Мишель Ибе, 17.Абдулло Олимов (33.Дониёр Абдуманнонов, 74), 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Тимур Усмонов, 77.Жаҳонгир Абдумўминов (10.Артём Литвяков, 74), 88.Дмитро Зозуля.
Огоҳлантиришлар: Тимур Усмонов 11, Сардор Қулматов 11, Искандар Шойқулов 24, Санъат Шихов 71,
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Андрей Цапенко, Тимар Гайнуллин, Найим Қосимов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Киритилди: 22:00, 26.06.2020.
Ўқилди: 3656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.