"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду инстаграмдаги обуначиларини янги соч турмаги билан ҳайратда қолдирди. У "Юве"даги жамоадоши Хуан Куадрадо билан антиқа соч турмагида расмга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду "Ювентус"га келганида, еттинчи рақам Куадрадога тегишли эди. Аммо колумбиялик футболчи Криштиану учун бу рақамдан воз кечди.