Кириш Регистрация

Гарай «Валенсия»ни тарк этди

Баҳо:
+1 | -

«Валенсия» клуби сардори ва ҳимоячиси Эсекьель Гарай жамоани тарк этаётганини маълум қилди. Унинг "кўршапалаклар" билан шартномаси бугун якунига етди. Клуб 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни истамади.

Гарай 2016 йилдан буён «Валенсия» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Испанияликлар уни «Зенит»дан 24 млн. еврога харид қилишган эди.

«Мен "Валенсия"га чексиз миннатдорчилик билдираман. Катта оилага раҳмат айтаман. Бу ерда ўтказган фаолиятимни ҳеч қачон унутмайман», — дея ёзди Гарай инстаграм орқали.

2019/20 йилги мавсумда Гарай «Валенсия» сафида 23та ўйинда майдонга тушди. Май ойида томонлар янги шартнома борасида музокара олиб боришди, аммо бир тўхтамга кела олишмади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 22:31, 30.06.2020.
Ўқилди: 3517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик