Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

А серия. «Аталанта» «Наполи»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 29-тури доирасида «Аталанта» ўз уйида «Наполи»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Дастлабки бир соат давомида яратилган вазиятлар бўйича устунлик бергамоликлар томонида бўлди. Мезбонлар танаффусга қадар имкониятлардан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлим бошида эса «Аталанта» иккита вазиятни голга айлантириб қўйди. Гол муаллифлари — Пашалич ва Госенс.

Шундан сўнг Гаттузо шогирдлари уйғонишга ҳаракат қилишди. Аммо неаполлик футболчиларнинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади.

"Наполи"нинг ушбу очко йўқотиши "Милан"га қўл келиши мумкин. Бу жамоалар "Рома" билан биргаликда Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда.

Италия А серияси, 29-тур
Аталанта – Наполи 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 47 Пашалич, 2:0 – 55 Госенс.
Аталанта – Голлини, Госенс, Кальдара (Паломино, 72), Толои (Шутало, 89), Кастань, Гомес (Муриэль, 88), де Рон, Фройлер, Пашалич (Тамез, 89), Гимшити (Хатебур, 81), Сапата.
Наполи – Оспина (Мерет, 30), Мариу Руй, Ди Лоренцо, Максимович, Кулибали, Зелиньски, Демме (Лоботка, 73), Инсинье (Милик, 58), Фабиан Руис, Политано (Кальехон, 73), Мертенс (Лосано, 57).
Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (67), Толои (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:03, 03.07.2020.
Ўқилди: 2862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик