Кириш Регистрация

А серия. «Рома» ўз уйида ютқазди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 29-тури доирасида «Рома» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилиб, имкониятни бой берди.

Меҳмонлар баҳснинг 12-дақиқасида Лазаньянинг голи эвазига ҳисобни очишди. 29-дақиқада эса Перотти қизил карточка олиб, "Рома"ни қийин аҳволга солиб қўйди.

Учрашув тугашига 12 дақиқа қолгани Несторовски римликлар дарвозасига иккинчи тўпни жойлаб, ўйин тақдирини ҳал қилди.

Мазкур ғалаба "Удинезе"га хавфли ҳудуддан узоқлашиш имконини берган бўлса, "Рома" Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиш имкониятини пасайтириб қўйди. Ҳаттоки, "бўрилар" энди Европа лигаси йўлланмаси учун "Наполи", "Милан" ва "Верона" билан курашадиган бўлди.

Италия А серияси, 29-тур
Рома – Удинезе 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 12 Лазанья, 0:2 – 78 Несторовски.
Рома – Миранте, Бруно Перес (Дзаппакоста, 63), Фасио (Рожер, 73), Смоллинг, Коларов, Кристанте, Диавара (Вильяр, 63), Карлес Перес, Ундер (Мхитарян, 46), Перотти, Калинич (Жеко, 73).
Удинезе – Муссо, Ларсен (Самир, 81), Родриго Бекао, Нюйтинк, Зегелар (тер Авест, 65), Уолас (Фофана, 57), де Пауль, Яяло, Де Майо, Лазанья (Теодорчик, 46), Окака Чука (Несторовски, 65).
Огоҳлантиришлар: Зегелар (11), Окака Чука (45), Вильяр (68), Рожер (88).
Четлатиш: Перотти (29).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:51, 03.07.2020.
Ўқилди: 2705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик