Испания чемпионатининг 33-тури доирасида «Наполи» ўз уйида «Рома»ни қабул қилиб, 3 очкони қўлга киритди. Римликлар эса кетма-кет иккинчи ўйинда мағлубият аламини тортишди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида эса Хосе Кальехоннинг зарбаси эвазига неаполликлар ҳисобни очишди. Орадан атиги 6 дақиқа ўтиб Генрих Мхитарян мувозанатни тиклади.
Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Инсинье "Наполи"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Ушбу ғалабадан кейин "Наполи" ўз очколарини 48тага етказиб, 5-ўриндаги "Рома"га етиб олди.
Италия А серияси, 33-тур
Наполи – Рома 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 55 Кальехон, 1:1 – 60 Мхитарян, 2:1 – 82 Инсинье.
Наполи – Мерет, Мариу Руй, Кулибали, Ди Лоренцо, Манолас (Максимович, 63), Фабиан Руис (Элмаз, 86), Зелиньски, Кальехон (Лосано, 70), Демме (Лоботка, 70), Инсинье, Милик (Мертенс, 63).
Рома – Лопес, Рожер, Смоллинг (Фасио, 30), Дзаппакоста, Спинаццола, Мхитарян, Пеллегрини (Кристанте, 76), Клюйверт (Дзаньоло, 66), Верету, Манчини, Джеко.
Огоҳлантиришлар: Демме (7), Пеллегрини (9), Кулибали (48), Манчини (65), Верету (75), Кристанте (80).