Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Бернардески кетадими?

 

Таниқли “Sky Sport”нинг маълум қилишича, “Ювентус” ҳужумчиси Федерико Бернардески ёзда жамоасини ўзгартиради.

26 ёшли футболчи ўз кучини АПЛда синаб кўришни истамоқда, бироқ Турин клуби уни “Наполи”га сотиш орқали Миликнинг қўлга киритмоқчи.

Айни дамда, трансфермаркет нашри Бернардескини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

“Арсенал” ишга киришди

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Томас Партини қўлга киритиш фикридан қайтгани йўқ.

“Sunday Mail” нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчини сотиб олиш учун “Арсенал” Лукас Торейрани трансферга қўяди. Бундан ташқари, жамоа ганалик футболчининг агенти билан учрашув ўтказишга ҳам улгурди.

Эслатиб ўтамиз, Парти айни дамда клубидан норози ва бошқа жамоага ўтиш ниятида.

“Норвич” футболчиси нишонда

 

Англиянинг “Норвич” жамоаси ҳимоячиси Бен Годфи фаолиятини Бундеслига клубларидан бирида ўтказиши мумкин.

“The Sun” нашри маълум қилишича, иқтидорли ҳимоячи билан “Боруссия Дортмунд” ва “РБ Лейпциг” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

“Норвич” жамоаси ўз футболчисини 25 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

“Краснодар”га ҳужумчи керак

 

Россиянинг “Краснодар” жамоаси аргентиналик ҳужумчи билан жиддий қизиқиб қолди.

Рус нашрларининг маълум қилишича, “Толерас” жамоаси ҳужумчиси Науел Бустос келаси мавсумни РПЛда бошлаши мумкин.

Маълум бўлишича, рус клуби Бустос учун 7 миллион евро таклиф қилган. Аргентиналиклар эса, 22 ёшли ҳужумчини 10 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

“Милан”дан ўзгача юриш

 

Миланнинг “Милан” жамоаси ёзда “Реал Мадрид” ҳужумчиси Лука Йовични ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Италия нашрларининг маълум қилишича, “россонерилар” серб учун 42 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Милан” жамоаси “Рома” етакчиси Патрик Шик билан шартнома имзоламоқчи эканлиги ҳақида маълумот берган эдик.

“Рома” ҳужумчи изламоқда

 

Римнинг “Рома” келаси ҳафтада Эдинсон Кавани билан шартнома имзолаши мумкин.

Италиялик жоурналист Себастиан Жованеллининг маълум қилишича, “ПСЖ” жамоасининг собиқ футболчиси аллақачон “Рома” билан шахсий шартнома борасида келишиб олган ва у бир ҳафтадан сўнг, расман “бўрилар” футболчисига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кавани “А Серия”нинг “Палермо” ва “Наполи” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:03, 06.07.2020.
Ўқилди: 15326 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.