Испания футбол федерациясининг техник қўмитаси Ла Лига доирасида ўтказилган «Атлетик» – «Реал» ўртасидаги учрашувни (0:1) бошқарган ҳакам Хосе Луис Гонсалеснинг қарорларини кўриб чиқади.
Таъкидланишича, ҳакамнинг қарорларини танқид қилгани учун «Атлетик» сардори Икер Муниаин ва «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу 18 минг еврогача жаримага тортилиши мумкин.
Шунингдек, ҳакамнинг мазкур учрашувда пенальти белгилаган ва Серхио Рамос жарима майдончаси ичида «Атлетик» футболчиси билан контактда бўлган вазиятлар кўриб чиқилади. Бироқ қўмитанинг фикрича, бош ҳакам ҳам, VAR ҳам хатосиз ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу VAR’нинг фақат «Реал» фойдасига қарор чиқариши ҳақида гапирганди.
34-турдан кейин Мадрид клуби 77 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринда бораётган «Барселона» ҳисобида эса 73 очко бор.