Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Бахтиёр Ашурматов: «Турсуновнинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди»

Баҳо:
+ | -

АГМК – «Қўқон-1912» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мехмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

– Гапни очиғи, кайфият тушкун. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлаган эдик.Лекин Санжар Турсуновнинг голи футболчиларга салбий таъсир ўтказди. Ушбу гол чемпионатнинг ҳақиқий безагига айланди. Йигитларга раҳмат айтаман, охиргача дуранг учун ўйнашди.

Биз аҳил жамоа тузишга муваффақ бўлдик. Бугун ҳам шогирдларимга айтгандим. Биз сафарда ҳам очко йиғишни бошлашимиз керак. Тўғри ҳозир юқори ўринларнинг бирида боряпмиз. Аммо бугун асосий рақиблардан бирига мағлуб бўлдик. Чемпионатни ҳам юқори ўринларда якунлашни истасак, меҳмонда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Бугун ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз лозим. Гапни очиғи, йигитларда руҳиятни ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Йигитларда ўзига бўлган ишончни қайтиришга эришдик. Шунинг учун бугун 2:0 ҳисобида ортда бораётганимизга қарамай, шогирдларим кучли жамоага қарши сўнгги дақиқага қадар кураш олиб боришди. Ўйлайманки, жамоамиз потенциали кучли ва биз мавсум якунига қадар ҳозирги ушбу темпни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун меҳмонда нафақат дуранг балки, ғалаба учун ҳам ўйнашимиз керак бўлади.

АГМК ўйинни кўриб чиққанимизда рақиб сафида майдон марказини кучайтирадиган футболчилар кўп эканлиги ойдинлашди. Биз марказий таянч ҳимоямизни кучайтириш мақсадида Иқбол Маликжоновни майдонга туширдик. Танлаган таркибимиз ва тактикамиз ўзини оқламади дея олмайман. Иккинчи, чиройли гол ўйин тақдирини ҳал этди.

Мавсум олдида жамоа раҳбарияти билан гаплашганимизда, ҳар йили бўладиган муваффақиятсизликларни енгиб ўтишимиз ва юқорироқ ўринлар учун таркибни шакллантиришимиз кераклигини таъкидлашганди. Босқичма-босқич жамоани шакллантириб, Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайдиган ўринлар учун курашамиз. Қисқа қилиб айтганимда олдимга аниқ мақсад қўйилмаган, лекин рақбоатбардош жамоа шакллантиришни мақсад қилганмиз. Ҳозир ишларимиз ёмон эмас. Бу йилги мавсумнинг ўзидаёқ кучлилар сафига қўшилиш учун курашмоқчимиз.

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 23:26, 07.07.2020.
Ўқилди: 2303 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.