Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ла лига. «Барселона» Каталония дербисида қийин ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 35-тури доирасида "Барселона" клуби ўз уйида "Эспаньол"ни қабул қилиб, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди.

Сетьен шогирдлари, 3 кун аввал "Вильярреал"га қарши бўлиб ўтган учрашувдан фарқли равишда, бу сафар у қадар ёрқин ўйин намойиш эта олишмади. Шу боис, биринчи бўлимда "кўк-анорранглилар"нинг позицион ҳужумларидан кўра "Эспаньол"нинг қарши ҳужумлари анча хавфли бўлди. Айниқса, тайм сўнгида Дидакнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди.

Иккинчи бўлим эса кутилмаган воқеалар билан бошланди. Тайм бошида Ансу Фати майдонга тушдию, орадан 4 дақиқа ўтиб эҳтиётсиз ҳаракат оқибатида майдонни тарк этди. Ҳакам видеотакрор ёрдамида 17 ёшли футболчига қизил карточка кўрсатди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб эса меҳмонлар ярим ҳимоячиси Поль Лосанога ҳакам дастлаб сариқ карточка кўрсатди. Вазиятни такроран кўргач эса "сариқ"ни "қизил"га айлантирди.

56-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Мезбонлар рақиб жарима майдони ичида чиройли ҳужум ташкил қилишди. Гризманн тўпни товони билан Мессига қолдирди, Леонинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни эса Суарес дарвозага жойлаб қўйди.

Битта тўп фарқи қалтис ҳисоб эканини билган ҳолда "Барселона" кам сонли бўлса-да ҳужумлар уюштириб турди. Лео Месси томонидан йўлланган кучли зарбани Диего Лопес қийинчилик билан қайтарди.

Баҳс сўнгида эса "Эспаньол" мезбон жамоа мухлисларини хавотирда ушлаб турди, аммо мағлубиятдан қутулиб кета олмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 76тага етказиб олди. 77 очко жамғарган "Реал" ўз ўйинини 10 июль куни "Алавес"га қарши ўтказади.

"Эспаньол" эса Ла лигани тарк этиб, Сегундага йўл олди.

Испания Ла лигаси, 35-тур
Барселона – Эспаньол 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 56 Суарес.
Барселона – тер Штеген, Альба, Лангле, Семеду (Фати, 46), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич (Араухо, 90), Пике, Суарес (Брэйтуэйт, 82), Гризманн (Видаль, 71), Месси.
Эспаньол – Диего Лопес, Дидак Вила, Виктор Гомес, Калеро (Дардер, 66), Давид Лопес, Эмбарба (Кампусано, 74), Лосано, Кабрера, Рока (У Лэй, 86), Эспиноса, де Томас.
Огоҳлантиришлар: де Томас (45), Давид Лопес (90).
Четлатишлар: Фати (50), Лосано (53).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:12, 09.07.2020.
Ўқилди: 9259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.