Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Германия футболчилар иттифоқи Бундеслиганинг энг яхшиларини аниқлади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия футболчилар иттифоқи версиясига кўра Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўтказилган сўровномада Левандовски 40,2% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ҳисобида 13,9% овоз тўпланган бўлса, «Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих (7,2%) кучли учликка кирди.

Маълумот ўрнида. 31 ёшли Левандовски учун бу фаолиятидаги 4-соврин ҳисобланади. Аввалроқ у 2013, 2017 ва 2018 йилларда ҳам Германия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди.

Лиганинг энг яхши янги футболчиси сифатида «Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвис (45,9%) тан олинди. У «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Холанд (15,5%) ва «Байер» ярим ҳимоячиси Флоран Вирц (8,2%)ни ортда қолдирди.

«Бавария» устози Ханс-Дитер Флик (58,2%) мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Иккинчи ўринни «Фрайбург» бош мураббийи Кристиан Штрайх (11,3%) эгаллаган бўлса, Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби мураббийи Марко Розе (6,2%) кучли учликка кирди.

Мавсум рамзий жамоаси қуйидаги кўринишда бўлди:

Дарвозабон: Мануэль Нойер («Бавария»);

Ҳимоячилар: Матс Хуммельс («Боруссия» Д), Ашраф Ҳакимий («Боруссия» Д), Альфонсо Дэвис («Бавария»), Йозуа Киммих («Бавария»);

Ярим ҳимоячилар: Жейдон Санчо («Боруссия Д.»),  Давид Алаба («Бавария»), Кай Хаверц («Байер»);

Ҳужумчилар: Левандовски («Бавария»), Эрлинг Холанд («Боруссия Д.»), Тимо Вернер («РБ Лейпциг»).

Манба: sport24.ru
Киритилди: 13:04, 10.07.2020.
Ўқилди: 3945 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик