Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ла лига. «Реал»нинг чемпионлигига 2 қадам қолди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 35-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Алавес" баҳснинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга жуда яқин келди. Мендес чап қанотдан етказган Перес бош билан зарба берди. Тўп эса тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпга меҳмонлар футболчиси бош билан яна зарба берди. Бу сафар Варан чизиқ устида жамоасини голдан қутқарди.

Баҳснинг 11-дақиқасида "Алавес" дарвозаси томон пенальти белгилади. Наварро ўз жарима майдони ичида Мендига нисбатан эҳтиётсиз ҳаракат қилди ва рақибини йиқитди. 11 метрли жарима зарбасини Бензема аниқ амалга оширди. Жамоа пенальтичиси Серхио Рамос бугунги ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.

Танаффусга қадар меҳмонлар 2та голга тортадиган вазият яратишди. Биринчисида Куртуа ажойиб намойиш этган бўлса, иккинчи ҳолатда "Алавес" футболчиси қулай вазиятдан аниқ зарба бера олмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари мадридликлар учун омадли келди. Родригонинг чиройли узатмасидан кейин Бензема дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, янада қулайроқ вазиятдаги Асенсиога пас берди. Марко дарвозанинг бўш қолган қисмини осонгина ишғол қилди.

Ўйин  охирига қадар жамоаларда голга тортадиган вазиятлар бўлди, аммо дарвозабонлар анча ишончли ҳаракат қилишгани учун ҳисоб бошқа ўзгармади.

Мазкур ғалаба туфайли "Реал" ўз очколарини 80тага етказиб, мавсум якунланишига 3 тур қолганида "Барселона"дан 4 очко олдинда бормоқда. Яна 2та ғалаба Зидан жамоасини Ла лига чемпионига айлантиради.

Испания чемпионати, 35-тур
"РЕАЛ" - "АЛАВЕС" - 2:0 (1:0)
Голлар: Карим Бензема (11-пенальти), Марко Асенсио (50)
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Милитао, Менди, Васкес, Кроос, Модрич (Вальверде, 70), Асенсио (Винисиус Жуниор, 70), Каземиро (Браим Диас, 90), Родриго (Иско, 82), Бензема (Азар, 82).
Алавес – Роберто, Эли, Лагуардиа, Марин, Химо Наварро (Агиррегабириа, 23), Мендес (Сайнс, 68), Фейса (Махмуд, 55), Берк, Камараса, Лукас Перес (Риоха, 55), Хоселу (Родригес, 69).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:57, 11.07.2020.
Ўқилди: 10097 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.