«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Италия чемпионатининг 32-тури доирасида «Ювентус»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Учрашув давомида тўп бергамоликлар футболчилари қўлига теккани учун ҳакам 2 марта пенальти белгилади ва улардан Криштиану Роналду самарали фойдаланди.
«Қоидалар шундай, яхши. Улар Италияда ҳар қандай қоидалардан устун.
Биз нима қилишимиз керак эди? Қўлларимизни кесиб ташлашимиз керак эдими? Бундай паллада қўлларини танага ёпиштириб олиш мумкин. Лекин бу шундай ҳолатда белгиланган илк пенальти эмас. Буни мавсум давомида кўп жамоалар иштирокидаги ўйинларда кўрдик.
Бу аҳмоқлик. Бу ерда қоидаларни амалда қўллаш бошқа жойдагидан бошқачароқ. Бошқа мамлакатларда бундай ҳолатларда пенальти белгиланмайди.
Биз А серия пешқадамига нисбатан ажойиб матч ўтказдик. Мен йигитларга бу ўйинга нисбатан худди Чемпионлар лигасидек ёндашишни сўрагандим. Чунки, август ойида бизни шундай савиядаги жамоалар кутиб турибди.
«Аталанта» ушбу баҳсда ўзи истаган деярли барча нарсага эришди. Ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим, аммо ғалаба қозона олмаганимиздан ҳафсалам пир бўлди. Биз сўнгги дақиқагача ҳисобда олдинда бордик ва ғалаба қозониш учун қўлдан келган барча ишни қилдик.
Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш бизнинг асосий мақсадимиз эди. Шундай экан, мақсадимиз ўзгармайди», – деди Гасперини.