Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Мерих Демирал жароҳатидан тикланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хизмати хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, ҳимоячи умумий гуруҳ машғулотларга қайтган. У навбатдаги ўйинларда "кекса синьоралар"га ёрдам беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги турни "Ювентус" 15 июль куни сафарда "Сассуоло"га қарши ўтказади.