Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

АПЛ. «Ман Юнайтед» 3-ўринга кўтарилиш имкониятини қўлдан чиқарди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 35-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Саутгемптон»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.

Меҳмонлар баҳснинг 12-дақиқасида Стюарт Армстронг томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очишди. Майдон эгалари тезда ўзларига келиб олиб, нафақат мувозанатни тиклашди, балки олдинга ҳам ўтиб олишди.

Дастлаб Марсиал жарима майдони ичида тўпни қабул қилдию, амаллаб қулай вазиятда турган Рэшфорд томон пас берди. Маркус эса аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Марсиал индивидуал маҳорат эвазига рақиб жарима майдонига кириб келиб, тўпни дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлим ўрталаригача устунлик Сульшер жамоаси томонида бўлди. Жумладан, Марсиал ва Рэшфорд гол уриш учун яна имкониятлар бўлди, аммо улар вазиятларни голга айлантира олишмади.

Сўнгги дақиқаларда эса "Саутгемптон" рақиб дарвозаси томон босим уюштирди. Бир вазиятда Давид де Хеа сэйв намойиш этган бўлса, иккинчи таймга қўшиб берилган 6-дақиқада меҳмонлар бурчак зарбасидан кейин дарвозани ишғол қилишди.

Мазкур дуранг туфайли "МЮ" очколари (59) бўйича "Лестер"га етиб олди. Аммо тўплар фарқи "тулкилар"да яхшироқ бўлгани учун "Юнайтед" 5-поғонада қолди. Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси тақдири катта эҳтимол билан сўнгги турда бўладиган "Лестер" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида ҳал бўлади.
 
АПЛ, 35-тур
Манчестер Юнайтед – Саутгемптон 2:2 (2:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 12 Армстронг, 1:1 – 20 Рэшфорд, 2:1 – 23 Марсьяль, 2:2 – 90+6 Обафеми.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу (Уильямс, 75), Магуайр, Линделеф, Погба (Фред, 63), Бруну Фернандеш (Мактомини, 84), Матич, Марсьяль, Гринвуд (Жеймс, 84), Рэшфорд.
Саутгемптон – Маккарти, Стивенс, Беднарек, Уокер-Питерс, Бертран, Ромеу (Обафеми, 87), Армстронг (Смоллбоун, 69), Уорд-Проуз, Редмонд, Адамс (Лонг, 64), Ингз.
Огоҳлантиришлар: Уорд-Проуз (44), Стивенс (53), Уокер-Питерс (56), Уан-Биссака (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:07, 14.07.2020.
Ўқилди: 6126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик