Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Бахтиёр Ашурматов: «Бугун тактик жиҳатдан кучли ўйин бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувидан  кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Қўқон-1912" жамоаси  бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Бугун жудаям қийин, мураккаб, ҳис-ҳаяжонларга бой ўйин бўлди. Рўзиқул ака Бердиев жудаям тезкор жамоа тузган. Биз "Насаф"ни ўрганиб, уларнинг қарши ҳужумларда тезкорлигини ҳисобга олиб, бир нафар ҳужумчи билан ўйинни бошлаган эдик. Ўйлайманки, бу қароримиз қайсидир жиҳатдан ўзини оқлади. Футболчиларимга бугунги ўйин учун раҳмат айтаман, улар икки марта ҳисобда ортда қолишларига қарамай ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Афсуски, ўйин сўнггида иккита жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Ўша вазиятларда ёш ҳужумчимиз вазиятларни голга айлантира олмади. Биз ўйин сўнггида ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди.

Дуранг манимча адолатли бўлди. Бугун тактик жиҳатдан жуда кучли ўйин бўлди. Учрашув голли вазиятларга ҳам бой бўлгани учун телеэкран  қаршисида ўтирган мухлисларимизга ёқди деб ўйлайман.

Бамба ўтган ўйинларда захирадан тушиб ўйинимизни кучайтираётган эди. Шунинг учун уни бошланғич таркибга киритган эдим. Якуба бугун ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Ўйинда дастлабки голни меҳмонлар киритгани учун режаларимизга ўзгартиришлар киритдик.

Бизда икки нафар тенг кучли дарвозабонлар бор. Уларни спорт формаларини бирдек ушлаб туриш учун ҳам ҳар иккаларига имконият тақдим қиляпмиз.

Йосович машғулотларда жароҳат олгани учун Ойбек Рустамовни марказий ҳимояда ўйнатдик. Ойбек ҳимояда ҳам яхши ўйнай олади. Бизда ҳимоячиларимиз етарли бу борада муаммоларимиз йўқ. Ўтказган голларимиз эса "Насаф" футболчиларининг тезкорлиги сабабли бўлди деб ўйлайман.

Кейинги турда ўз майдонимизда "Пахтакор"ни қабул қиламиз. Бу ўйин янаям қизиқарли бўлади деб ўйлайман.  Биз бу учрашувга яхши тайёргарлик кўриб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Суперлигада ҳамма жамоалар билан ўйнаса бўлади", — деди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 22:41, 14.07.2020.
Ўқилди: 3743 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.