Daily Mail хабарига кўра, "Ньюкасл" бу ёзда "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жердан Шакири билан таркибини кучайтириши мумкин.
28 ёшли швейцариялик футболчи "қизиллар" таркибида заҳирада ўтириш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Севилья" ҳам Шакири билан қизиқмоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда швейцариялик ярим ҳимоячи АПЛнинг 6 учрашувида, 1 та голлик узатмани амалга оширган.