Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Дилявер Ваниев: «Ёш мураббий сифатида босимни енгиш осон эмас»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.

"Барчага хайрли кеч. Ҳозирги ҳолатимни тушунмаслигингиз табиий. Бугун бизга ғалаба жуда зарур эди. Ўйиндан олдин бироз босим бор эди. Анча вақтдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Йигитлардан ўз ўйинларини кўрсатишларини илтимос қилгандик. Режадан ташқарига чиқмаган ҳолда ҳаракат қилишни буюргандик. Ғалаба билан шогирдларимни ва мухлисларни табриклайман.

"Машъал" "Локомотив"ни сафарда охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи сифатида Олий лигада тўп тепаётган эдим. Ўша пайтлар "Локомотив" ҳозиргидек эмасди. Кейин улар молиявий томондан анча барқарор клубга айланди. Уч мавсум давомида чемпионликни ҳеч кимга беришмади. Уларни ўйин фалсафасини ва услубини олдиндан билардим. Тўпни олиб қўйишади ва бўш ҳудудлар орқали ҳужумларни ривожлантиришади. Ҳозир футболда ким кўпроқ тўпни назорат қилса, вазиятлардан фойдаланса ўша жамоа ғолиб чиқмоқда.

Энди барчасини унутиб Муборакка йўл оламиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида юқори савиядаги футболчини олиб келиш қийин масала. Лекин, бу борада ишлар давом этади, тўхтамайди.

Легионерлар билан мулоқот қилишда муаммога учрамаяпмиз. Элла Кенни турмуш ўртоғи Украинадан. Шу боис у билан рус тилида мулоқот қиламиз. Ушбу футболчи орқали Ифеаний билан гаплашамиз.

Тўртта ўйинда гол ура олмаётганимиз жамоага жуда катта босим қилаётганди. Шахсан ўзимга ёш мураббий сифатида бу жараённи бошдан ўтказиш осон бўлмади. Йигитларга ҳам айтдим. Футболда гол уриш керак, гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз", —  дейди Дилявер Ваниев.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:43, 14.07.2020.
Ўқилди: 2588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2729]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2565]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2353]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1948]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1761]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1741]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1738]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1679]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1353]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик