Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Про Лиганинг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича Uzreport tv билан келишувга эришилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда UZREPORT TV ўртасида Про лига мусобақасининг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича шартнома имзоланди. Мазкур шартнома 2024 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.

UZREPORT TV футбол ишқибозларининг миллий футболимизга бўлган қизиқишларидан келиб чиқиб, шунингдек, мамлакат футболи ривожига ҳисса қўшиш мақсадида ЎзПФЛга таклиф билан чиқди. Бир ойга яқин давом этган музокаралар якунида икки томон ўзаро манфаатли келишувга эриша олди.

Эндиликда, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб UZREPORT TV Про лиганинг ҳар бир туридан энг қизиқарли ва марказий учрашувларни UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этади. Келишувга кўра, учрашувларни жонли трансляция қилиш ҳажми йилдан-йилга ортиб боради.

Сизга сир эмаски, пандемия даврида жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан ҳаракатлар давом этмоқда. Аммо футбол мухлисларининг стадионларга ташрифи масаласи ҳозирча кун тартибида эмас. Мана шундай шароитда Про лига учрашувларининг намойиш этилиши лига манфаатлари учун хизмат қилади. Қолаверса, эндиликда томонлар Про лига мусобақаси учун титул ва расмий ҳомийлар масаласида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилади. Бу эса табиийки, бозор иқтисодиёти тамойилларига босқичма-босқич амал қилиш, Суперлигада бўлгани каби йирик компаниялар билан шартнома имзолаш имкониятини яратади.

Ҳамкорликдаги асосий масалалардан бири Про лига савиясини кўтариш ва уни максимал даражада Суперлигага яқинлаштиришдан иборатдир. Ҳар икки лига ўртасидаги рақобатдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси манфаатдордир. Қолаверса, эндиликда Про лига клубларида ҳам ўзини намоён этиш, мазкур лига футболчиларида эса терма жамоа мураббийлари назарига тушиш имконияти пайдо бўлади.

UZREPORT TV ва ЎзПФЛ фақатгина бу билан чекланиб қолмайди. Пандемия тартибларининг юмшашига қараб, стадионларга мухлисларни қайтариш, уларнинг учрашувларга бўлган қизиқишларини ошириш йўналишларида ҳам иш олиб борилади.

Эндиликда UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларида Про лига беллашувларини жонли эфирда — Сиз севган шарҳловчилар билан биргаликда кузатиб бориш имкони мавжуд. Умид қиламизки, UZREPORT TV билан ҳамкорлик мамлакат футболи ривожи йўлидаги дадил қадамлардан бири бўла олади. UZREPORT TV билан янги давр, янги имкониятлар сари биргаликда ҳаракат қиламиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:27, 15.07.2020.
Ўқилди: 3959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3451]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3296]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2517]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2473]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2156]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2037]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1885]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1787]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1779]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1670]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.