Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Абдусамад Дўрмонов: «Про лигани телевидение орқали трансляция қилиниши қувонарли ҳолат»

Баҳо:
+ | -

Бугун Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Оқ-тепа"-" Нефтчи " (1:1) беллашуви якунига етгач, фарғоналиклар мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни кўрдинглар, кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Аммо, тўп дарвозага кирмади. Футбол шунақаки, яратилган яримта имкониятдан ҳам унумли фойдаланиш керак. Бу жабҳада ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади. У ҳимоячи ёки ҳужумчи бўлишидан қатъий назар доимо ўз устида ишлаши лозим. Якунда дуранг қайд этган бўлсакда, умуман олганда яхши ўйин бўлди.

Дилёрбек Ирматовнинг жароҳати туфайли бугун унга дам бердик. Умид қиламизки, кейинги учрашувга қадар сафимизга қайтади. Жамоамиздаги барча ўйинчиларга ишонч билдиришга ҳаракат қиляпмиз.

Про лигани телевидение орқали трансляция қилиниши қувонарли ҳолат. Бу жараён футболимизнинг бир бўлагидир. Бунинг устига карантин сабабли мухлислар стадионга киритилмаётир. Шу тариқа, ишқибозлар ҳам Про лигани телеэкран орқали томоша қилиб боришса мақсадга мувофиқ бўларди. Суперлигага чиқишга эса имкониятларимиз етади", — деди Абдусамад Дўрмонов.

Манба: https://t.me/neftchi_ferghana
Киритилди: 22:54, 15.07.2020.
Ўқилди: 2361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.