Stadion.uz бир вақтлар “кичик жаҳон чемпионати” деб номлаган биринчилик – Италия “A серияси” рекордчилари билан таништириб ўтади. Бугун ушбу мусобақада барчадан кўп тўп тепган футболчилар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
5-ўрин. Жанлукка Пальюка
Қаҳрамонимиз асосан ўртамиёна клублар шарафини ҳимоя қилгани боис, кўплаб мухлислар уни дарров танимаган бўлса, керак.
Ваҳоланки, бу киппер ўз вақтида Италия терма жамоасидан ҳам чақирув олишга муваффақ бўлган.
Жанлукка иккинчи қаватда тўпга чиқиш борасида чинакам профессионал эди. Шу сабабли, ўз вақтида “Интер” уни сотиб олган эди. Aфсуски, гранд клубда Жанлукка рақобатни бой берди ва “Aсколи”га ўтиб кетди. Кейинроқ “Балонья” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон 2007-йилда қўлқопларини михга илди.
39 ёшга қадар “A Серия” учрашувларида майдонга тушган Пальюка 592 та расмий учрашув ўтказган.
Хавьер Занетти
Ушбу рўйхатимиздаги италиялик бўлмаган ягона футболчи. Қаҳрамонимиз “кўк-қора”лар сафида 19 та мавсум ўтказди ва қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди.
Aйниқса, Жозе Моуриньо “Интер” тепасига келгач, жамоа Италия клублари орасида биринчи бўлиб требл қайд этишга муваффақ бўлди. Ўша мавсумда аргентиналик футболчи супер универсаллик намойиш этганча ҳали-ҳамон топ даражадаги ижрочи эканлигини исботлаган эди.
“Интер” жамоасининг абадий сардори 2014-йилга қадар жамоа либосини кийди ва фақат 40 ёшдагина бутсаларини михга илди. Занетти “A серия”нинг 615 та ўйинида майдонга тушган. Бу “Интер” жамоаси тарихидаги энг яхши натижа бўлиб турибди.
Франческо Тотти
Клубга содиқ қолиш борасида исталган юлдуз билан тенглаша олувчи тирик афсоналардан яна бири.
Ўз вақтида “Реал Мадрид”га рад жавобини берган Тотти 25 йил давомида “Рома” мухлисларини хурсанд қилишга интилди. Бу орада Тотти Италия кубоги, Италия чемпиони ва Италия супер кубогида зафар қучишга муваффақ бўлди.
Тўғри натижалар борасида Ческо рўйхатдагилар билан баҳслаша олмайди, бироқ Тотти Рим шаҳрининг том маънодаги рамзига айланиб кетди. Тотти “бўрилар” либосида 619 та ўйинда майдонга тушди ва “Олимпико” аренасининг императорига айланди.
Паоло Малдини
Малдини ҳам ўз жамоаси учун 25 йил умрини бағишлади. Тўғри, унинг карьерасида клуб миқиёсидаги совринлар Тоттиникидан кўпроқ бўлди. Сабаби, Паоло “Милан”нинг энг гуллаган даврларида футболчилик фаолиятини олиб борди. Бу эса, натижаларга ўз таъсирини ўтказмай қолмади.
Малдини “Россонери”лар сафида барча совринларни боши узра кўтарди ва 41 ёшга қадар супер формада тўп тепди. Қаҳрамонимиз ўзининг хайрлашув учрашувида ҳам 90 дақиқа ҳаракат қилди ва майдонни табассум билан тарк этди.
Бу унинг “A Серия”даги 647-ўйини бўлиб, “Милан” ўз сардори билан ғалаба қозонди. 2008/09-мавсум Малдини учун сўнггиси бўлди. Клуб Малдини номини абадийлаштириш мақсадида, у ҳаракат қилган рақамни абадий музлатиб қўйди.
Жанлуижи Буффон
Жижи бу кўрсатгич борасида яқиндагина Малдинини қувиб ўтганидан хабарингиз бўлса, ажаб эмас. Aйни дамда, Жижи ҳисобида 649 та ўйин мавжуд. Бу кўрсатгич аллақачон 700 ни ташкил этиши мумкин эди, бироқ қаҳрамонимиз Парижда бир мавсум ҳаракат қилди ва шахсий кўрсатгични яхшилай олмади.
Шунга қарамай, Жижи бугунги кундаги “Ювентус”нинг тимсолига айланиб улгурди. Тўғри, у асосий таркибда майдонга тушмаяпти, тўғри аввалги даражадаги киппер эмас, бироқ у Буффун! Унинг номини эшитган исталган мухлис борки қалбида дарвозабонга нисбатан ҳурматни ҳис этади.
Балки бу мавсум 42 ёшли дарвозабон учун сўнггиси бўлар?! Шундай экан, унинг ўйинларидан завқ олишга улгуриб қолиш лозим.