Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Дакар-2022 бекор қилиниши юзасидан МОҚда тезкор йиғилиш ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2022 йил Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган тўртинчи ўсмирлар Олимпия ўйинларининг бекор қилиниши ва унинг 2026 йилга кўчирилиши спорт ҳамжамияти орасида бугун кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган янгилик бўлиб турибди. Барча мамлакатлар қатори Ўзбекистон ҳам мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик кўраётган эди. Бугун ZOOM платформасида ушбу мавзу юзасидан тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов, МОҚ президенти маслаҳатчилари ва департамент директорлари қатнашди.

Йиғилишда кадетлар ва ўсмирлар жамоаларининг тайёргарлигини асло сусайтирмаслик, уларга мотивация бериш, бунинг учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кун тартибининг асосий масаласи бўлди. Зеро, ҳали олдинда ушбу ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтадиган Осиё ва жаҳон чемпионатлари, айниқса, 2021 йил Хитойнинг Шантау шаҳрида ўтадиган ўсмирлар Осиё ўйинларининг ҳам ўтказилиши сўроқ остида турибди.

Маълумки, Дакар-2022 учун тайёрланаётган авлод катталар терма жамоаси учун муносиб захира, спортимиз, келажагимиз эртаси ҳисобланади. Шу боис ҳам бу авлодни яхши спорт формасида ушлаб туриш, уларни келажакдаги халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва кучли атлет қилиб тарбиялаш олдинда турган асосий вазифалардан бирига айланади. Бугунги йиғилишда бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш, ёш авлод учун турли мусобақалар ташкил қилиш орқали уларни профессионал спортчи қилиб тарбиялаш борасида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Онлайн учрашув якунида мазкур йўналиш бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда барча йўналишларни қамраб оладиган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши келишиб олинди.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:58, 16.07.2020.
Ўқилди: 2276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик