"Верона" клуби ҳимоячиси Мараш Кумбулла фаолиятини "Интер"да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Calciomercato нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Кумбулла "нерадзуррилар" билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Футболчи "Интер" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Энди "Интер" раҳбарияти "Верона" хўжайинлари билан футболчининг трансфер нархини келишиб олишса бўлгани.