"Милан" Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ ҳужумчиси Марио Гётцени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Италия матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Гётце йилига 8 миллион евро маош олмоқчи. "Милан" эса футболчи учун бунча маош тўлашга тайёр эмас.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Гётце эркин агент мақомида. 2019/20 йилги мавсум якунига кўра, "Боруссия" Марио билан янги шартнома имзолашни хоҳламади.