"Арсенал" ярим ҳимоячиси Букайо Сака рақамини ўзгартирди. Бу ҳақда "канонирлар" расмий сайти хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, 18 ёшли Сака энди 7-рақам остида ҳаракат қилади. Ҳозиргача Букайо 77-рақамда тўп тепаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал"да 7-рақамда сўнгги бор ҳужумчи Алексис Санчес ўйнаган. Ҳозирда у "Интер" шарафини ҳимоя қилмоқда.