«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Челси» устози Фрэнк Лэмпарднинг гапларига жавоб қайтарди. Аввалроқ англиялик мутахассис «Ливерпуль»ни манманликда айблаганди.
«Сиз менга ва жамоамга бундай айблов қўя олмайсиз, чунки биз манман эмасмиз. Фрэнк рақобатчига хос кайфиятда эди ва мен буни жуда ҳурмат қиламан. Менимча бундай вазиятда нима хоҳласанг ўшани гапиришинг мумкин. Ўйиндан кейин эса мен учун ҳаммаси тугайди.
Мен авваллари кўп гаплар гапирганман, улар фақат эмоция сабаб эди. Лэмпард бу ерга ўйинни ютиш ёки очко ишлаш учун келганди ва буни жуда ҳурмат қиламан. Бироқ у бир нарсани уқиб олиши керак, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалиниши билан ҳаммаси тугайди. У эса буни эплай олмади.
Ўйиндан кейин бундай гапириш керак эмас, Фрэнк буни англаб олиши керак. У ёш, буни ўрганиб олиш учун вақти етарли. Бироқ у бир нарсани тушуниб олиши керак. Ўйин вақтидаги эҳтиросли гаплар муаммо эмас, бироқ учрашувдан кейингиси... Йўқ.
Биз манман эмасмиз, қайтанга бунинг аксимиз. Учрашувдан кейин мавзуни ёпиш керак эди. Аммо Фрэнк ундай қилмади ва бу менга ёқмади», — дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль»нинг иккинчи гол олдидан Матео Ковачич жарима майдони яқинида Садио Манега нисбатан қўполлик ишлатди деб баҳоланди. Шундан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида тортишувли ҳолат юз берди. Белгиланган жарима зарбасини Трент голга айлантирди.