Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЕЧЛ-2020/21: гуруҳ босқичида иштирок этадиган 22та клуб аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Европада мавсум аста-секин якунланиб, келаси йили еврокубокларда иштирок этадиган клублари номи аниқланмоқда. Жумладан, Чемпионлар лигасининг кейинги мавсуми гуруҳ босқичида қатнашадиган бир нечта жамоалар аниқ бўлди.

Франция, Нидерландия, Бельгия ва Шотландияда мавсум охирига етказилмаган бўлса, Германия ва Испания чемпионатни якунлаб қўйишга муваффақ бўлди.

Италияда мавсум тугашига 2 тур бўлса-да, бу мамлакатдан ЕЧЛда иштирок этадиган 4 жамоанинг номи аниқ бўлиб улгурди. Шунингдек, Англиядан иккита клуб аниқ бўлган.

Жами 26та жамоага бевосита ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Ҳозирги кунга келиб бу ҳуқуқни қўлга киритган жамоалар:

Англия: Ливерпуль, Манчестер Сити
Испания: Реал, Барселона, Севилья, Атлетико Мадрид
Германия: Бавария, Боруссия Д, РБ Лейпциг, Боруссия М
Италия: Ювентус, Интер, Аталанта, Лацио
Франция: ПСЖ, Марсель, Ренн (агар Европа лигаси-2019/20 ғолиби ўз миллий чемпионати орқали ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса)
Бельгия: Брюгге
Украина: Шахтёр
Туркия: Истанбул Башекшеҳир
Португалия: Порту
Россия: Зенит, Локомотив
Нидерландия: Аякс (агар ЕЧЛ-2019/20 ғолиби ўз миллий чемпионати орқали Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса)

Ким қолди?
Бугун Англияда иккита иштирокчи аниқ бўлади. Даъвогарлар 3та: "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер".

Яна 2та ўрин Чемпионлар лигаси-2019/20 ва Европа лигаси-2019/20 ғолибларига берилади. ЕЧЛнинг жорий мавсумида ўз юришини давом эттираётган "Наполи", "Лион" ва "Челси" клублари ўз чемпионатлари орқали турнирнинг келгуси мавсумидаги иштирокини кафолатлашмади. Бу 3 клубдан бири ЕЧЛда ғолиб чиқмаса, "Аякс" гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Агар Европа лигасида, миллий чемпионат орқали ЕЧЛнинг кейинги мавсумида иштирок этиши аниқ бўлган клуб ғалаба қозонса (бундай клублар — "Интер", "Севилья", "Шахтёр" ва "Истанбул"; "МЮ" бунга яқин турибди), Франциянинг "Ренн" клуби Чемпионлар лигасини бевосита гуруҳ босқичидан бошлайди.

Манба: isport.ua
Киритилди: 14:29, 26.07.2020.
Ўқилди: 11377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.